Карвонсарой

Бишкекда аёлларнинг хавфсизлик соҳасидаги иштирокига бағишланган минтақавий форум ўтказилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистоннинг хавфсизлик соҳасидаги аёллар уюшмаси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда 30 март куни Бишкекда минтақавий анжуман ташкил этди. У ривожланиш ва хавфсизлик масалаларида аёлларнинг ролини оширишга бағишланди, дейилади ЕХҲТнинг 6 апрель, жума кунги баёнотида.

«Минтақаларнинг барқарор ривожланишида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳаларида ишловчи аёлларнинг роли» деб номланган анжуманда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари, шунингдек жамоатчилик фаоллари ва журналистлар иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари вилоятларда барқарор ривожланиш ва хавфсизлик соҳаларида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш йўлларини, шунингдек, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилишига оид ишларни кўриб чиқишдаги илғор тажрибани муҳокама қилдилар.

«Мен Қирғизистоннинг хавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи, жамоат тартиби ва фаровонликни сақлаш йўлида ўз ҳаётини хавф остига қўювчи, бир вақтнинг ўзида фарзандлар тарбияси ва оила билан машғул бўлган ва шу билан мамлакат келажагига улкан ҳисса қўшаётган барча аёлларга миннатдорчилик изҳор этаман», деди Бишкекдаги ЕХҲТ дастурлари идораси раҳбари Пер Фон Аркс.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500