Карвонсарой

Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси ОАВни ривожлантириш учун грантларга аризалар қабул қилишни бошлади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси 5 апрель, пайшанба кунидан бошлаб оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича грантларга аризалар қабул қилишни бошлади, деб хабар берилади элчихона веб-саҳифасида чоп этилган баёнотда.

Элчихона Қозоғистонда жойлашган ташкилотлардан мамлакат оммавий ахборот воситаларини кучайтириш бўйича таклифлар кутмоқда.

Баёнотга кўра, «аниқ ва сезиларли натижа берадиган лойиҳа» эгалари 30 минг АҚШ долларигача (9,7 миллион қозоқ тенгеси) мукофотни қўлга киритишлари мумкин.

Лойиҳалар рақамли ва медиа саводхонлиги, янгиликларни излаш ва уларни тарқатиш бўйича янги ёндашувлар, рақамли медиатехнологияларни ривожлантириш ва оммалаштириш, профессионал журналистика стандартларини ва Қозоғистондаги оммавий ахборот воситаларининг молиявий имкониятларини жадаллаштиришга оид бўлиши лозим, дейилади баёнотда.

Таклифлар 5 майга қадар топширилиши зарур.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500