2018-04-10

USAIDнинг 4 йиллик лойиҳаси қирғиз компанияларини ривожлантиришга ёрдам берди

Аскер Султанов

БИШКЕК – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қирғизистондаги маҳаллий компаниялар ривожига кўмаклашган 4 йиллик лойиҳани якунламоқда.

20,2 млн. АҚШ долларига (1,4 млрд. қирғиз сўми) тенг лойиҳа 2014 йилдан бери Қирғизистон компанияларига савдо ҳажмини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кўмаклашди. Дастур 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

Қирғиз компаниялари эндиликда халқаро бозорда рақобатлаша олади, деди USAIDнинг Қирғизистондаги миссияси раҳбари Кимберли Розен Карвонсарой билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа маҳаллий компанияларга қурилиш моллари ва жиҳозлар сотиб олишга ёрдам берган ҳамда бизнес эгаларига бошқарувнинг янги усулларини ўргатган.

Дастур беш қирғиз компаниясига ўз маҳсулотларини Европага экспорт қилишга кўмаклашди, натижада 1,5 млн. АҚШ долларига (102,6 млн. қирғиз сўми) тенг шартномалар имзоланди.

Дастур ёрдамида Қирғизистон корхоналари Лондон, Истанбул, Берлин ва Мадриддаги халқаро туристик ярмаркаларда қатнашишга муваффақ бўлди, деди Росен.

«Лойиҳа 1 млн.дан ортиқ обуначига эга 14 нафар дунёга машҳур блогерларни Қирғизистонга жалб этишга ёрдам берди», деди Розен. «USAID бутун мамлакат бўйлаб 86 та туристик белгилар ўрнатиб, Қирғизистондаги 17 музей фаолиятини яхшилашга эришди».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha