2018-04-11

Назарбоев Ўзбекистон билан алоқалар ва ҳамкорликни юқори баҳолади

Карвонсарой

ОСТОНА – 11 апрель, чоршанба куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз халқининг Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаётганини юқори баҳолади, дея хабар беради Kazinform.kz.

Назарбоев Остонада тўртта янги элчидан, жумладан, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаевдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, нутқ сўзлади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ривожланиши ўзаро савдо-сотиқнинг 30 фоиздан ошишига олиб келди, деди Назарбоев.

«Бу йил Қозоғистонда Ўзбекистон йилини нишонлаш, келгуси йилда эса қардош Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши … ҳамкорлигимизнинг барча йўналишларига кучли туртки беради», деди Назарбоев.

Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшни ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини мақтади.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг стратегик ва «вақт синовидан ўтган ҳамкори» ҳисобланади, дея жавоб қайтарди Ниёзхўжаев.

«Икки давлат раҳбарларининг қисқа муддатда икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган шахсий муносабатларини ҳам қайд этиш лозим», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha