Карвонсарой

ЕХҲТ ва Тожикистон янгиланган ваколат доирасида биринчи учрашувни ўтказди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 11 апрель, чоршанба куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти вакиллари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти расмийлари ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилиш учун учрашдилар, дейилади ЕХҲТ баёнотида.

ЕХҲТ хабарига кўра, бу янги «ЕХҲТ – Тожикистон ҳамкорлик платформаси» формати доирасидаги илк учрашувдир, иккинчи учрашув кейинги йил ўтказилиши режалаштирилган.

Иштирокчилар 2017 йилдаги ҳамкорлик ва 2019 йил учун янги режаларни муҳокама қилдилар.

«Биз мезбон мамлакат талабларига жавоб беришга ва ЕХҲТ тамойиллари ҳамда мажбуриятларига мувофиқликни таъминлашга ҳаракат қиламиз», деди Душанбедаги ЕХҲТ дастури офиси раҳбари Туула Юрёля учрашув чоғида.

«Сиёсий, ҳарбий ва инсонпарварлик йўналишидаги ҳар томонлама саъй-ҳаракатларимизга қўшимча равишда биз Тожикистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти билан иқтисодий ва экологик йўналишда ҳамкорликни кучайтириш учун биргаликда ишлашдан умидвормиз», деди у.

Венадаги ЕХҲТнинг можароларни бартараф этиш маркази раҳбари, элчи Марсел Пешко Тожикистоннинг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Биз ЕХҲТнинг Афғонистон билан ҳамкорлигида Тожикистоннинг кўмагини алоҳида қадрлаймиз», деди у учрашув чоғида.

«Давлатимиз манфаати йўлида, Тожикистон барча халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиши керак», деди Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Исматулло Насриддин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500