Карвонсарой

Рубл курси 2016 йилдан бери энг қуйи кўрсаткичга тушди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – АҚШ санкциялари ва Сурияга қарши ракета ҳужумлари хавфи жорий ҳафтада рубль курсининг пасайишига сабаб бўлди, деб хабар беради Asia-Plus пайшанба, 12 апрель куни.

АҚШ ҳукумати жума, 6 апрель куни россиялик олигархлар ва мансабдорларга нисбатан бир қатор санкциялар жорий қилганди. Ушбу чора расмий Москванинг 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган сайловларга эҳтимолий аралашуви ва Россиянинг бошқа тажовузкор ҳаракатларига жавобан эълон қилинган.

Бу орада, АҚШ маъмурияти жорий ҳафтада Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия режимининг ўтган ҳафта охирида амалга оширган заҳарли газ ҳужумига жавобан ракета ҳужумлари билан таҳдид қилганди. Ҳалокатли газ ҳужуми натижасида тинч аҳоли вакилларидан 40 нафари ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.

Тожикистон Миллий банки маълумотларига кўра, ҳафта бошидан бери Россия рублининг курси (RUB) тожик сомонийсига (TJS) нисбатан 10,5 фоизга арзонлашган ва 2016 йилдан бери энг қуйи кўрсаткичга тушган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500