Карвонсарой

Қозоғистон афғон аёллари салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳани амалга оширди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон афғон аёлларининг ҳуқуқлари ва имкониятларини оширишга йўналтирилган хорижий ёрдам дастурини якунлади, деб хабар берди жума, 13 апрель куни Казинформ мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

2017 йил февраль ойида бошланган саъй-ҳаракатлар «афғон аёлларининг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилди», дейилади вазирлик хабарида.

Лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан молиялаштирилган.

Қозоғистоннинг етакчи олий ўқув юртлари мутахассислари Афғонистон фуқароларига «талаб юқори бўлган бир қатор соҳалар, жумладан, давлат бошқаруви ва соғлиқни сақлаш, айниқса, она ва бола саломатлигига оид билимларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда таълим бердилар», дейилади вазирлик хабарида.

Жума куни Остонадаги Назарбоев университетида ўқув дастури иштирокчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Афғонистон, БМТТД ва JICA вакиллари қатнашди.

Лойиҳа Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан тан олинган ва ривожланиш мақсадлари учун расмий кўмак сифатида таснифланган Қозоғистондаги илк лойиҳа бўлди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500