Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-04-16

Путиннинг «махфий армияси» ҳақида ёзган журналист сирли равишда ҳалок бўлди

AFP

МОСКВА – Москванинг Суриядаги «махфий армияси» ҳақида ёзган россиялик журналист якшанба, 15 апрель куни 5-қаватда жойлашган хонадони балконидан йиқилиб тушиб ҳаётдан кўз юмди.

Ахборот агентликларининг ёзишича, ўтган ҳафта Уралда йирик шаҳар бўлган Екатеринбургдаги хонадонидан ерга йиқилган Максим Бородин ҳафта охирида, олинган жароҳатлар натижасида касалхонада ҳаёт билан видолашган.

У «Новый День» ахборот агентлигида ишлаган ва яқинда Москванинг «Wagner Group» номли Суриядаги махфий армияси ёлланма ишчиларининг ўлими ҳақида мақола ёзган эди.

Якшанба куни «Новый день» бош муҳаррири Полина Румянцева якшанба куни Бородин ўз жонига қасд қилганига ишонмаслигини айтган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радио.

Маҳаллий ички ишлар органларига кўра, суиқасдни исботловчи ҳеч қандай хат топилмаган.

Бородиннинг ўлими «жиддий хавотирга» сабаб бўлди, деди ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Гарлем Дезир.

«Мен ҳукумат расмийларини ушбу воқеани зудлик билан синчиклаб тергов қилишга чақираман», деб хабар қолдирди у Twitter тармоғида душанба, 16 апрель куни.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, Россияда журналистларга ҳужум қилинишига оид маълумотлар хавотирли. Уларга кўра, 1992 йилдан бери 58 киши ўлдирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 17

Фикрлар 1

Captcha
Камиль Рузиев | 2018-04-28

Ҳақиқатдан ҳам, тезкор ва ҳар томонлама тергов ўтказилиши керак.

Жавоб бериш