Тожикистон ва Ўзбекистон биргаликда чегарани миналардан тозалайди

AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги чегарани миналардан тозалашни режалаштирмоқда, деб хабар берди сешанба, 17 апрель куни Тожикистон чегара хизмати вакили.

Қўшма комиссия «ўзбек-тожик чегарасининг қайси участкаларида пиёдаларга қарши миналар борлигини синчиклаб ўрганиши» ва минасизлантириш жадвалини тузиши кутилмоқда.

2000 йилда, минтақанинг бошқа давлатларига нисбатан нохайрихоҳ бўлган ўша вақтдаги президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистон 1332 километрлик чегара ҳудудини миналаштирган эди.

Тожикистоннинг БМТ қўллаб-қувватловидаги минасизлантириш маркази маълумотларига кўра, ер усти миналаридан 374 нафар тожик фуқароси, асосан чўпонлар ва чегара яқинида яшовчилар ҳалок бўлган.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 2016 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан сўнг яхшилана бошлади.

Март ойида Душанбега ташрифи давомида у тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан чегарани миналардан тозалаш ишларини амалга ошириш, 2000 йилдан бери амалда бўлган ўзаро виза режимини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон томонидан тўғон қурилишига оид ишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.

Сизга мақола ёқдими?

8
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha