Карвонсарой

Қирғизистон парламенти Исаков ҳукуматининг истеъфоси учун овоз берди

AFP

БИШКЕК – 19 апрель, пайшанба куни Қирғизистон парламенти кўпчилик овоз билан мамлакатнинг ҳисоб бўйича 29-бош вазирини истеъфога чиқаришни маъқуллади.

Депутатлар мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев тарафдори бўлган бош вазир Сапар Исаковнинг истеъфоси учун 101-5 фарқ билан овоз берганлар.

Ушбу чора парламентнинг амалдаги президент Сооронбай Жеенбековни қўллаб-қувватлашини кўрсатган. Давлат раҳбари ҳукуматни тарқатиб юборишни кўзда тутувчи фармонни имзолади ва янги бош вазирни тайинлашда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Шу ой бошида Жеенбеков Атамбаевнинг яқин иттифоқдошлари бўлган хавфсизлик хизматидаги муҳим шахслар ва давлат прокурорини ҳам вазифасидан озод этган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500