Карвонсарой

Қирғизистонда ишга киришган янги бош вазири кортеждан воз кечди

Карвонсарой ва AFP

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкали Абилгазиев душанба, 23 апрель куни биринчи иш кунини барвақт бошлади, идорага етиб олишда кузатув кортежидан воз кечди, деб хабар беради 24.kg нашри.

20 апрель, жума куни парламент 114-1 фарқ билан Президент Сооронбай Жеенбеков тайинлаган Абилгазиев номзодига овоз берди. Абилгазиев етарли овоз йиғолмай, 19 апрель, пайшанба куни ҳукуматдан кетган Сапар Исаковнинг ўрнига тайинланган.

Гувоҳларнинг 24.kg нашрига маълум қилишларича, Абилгазиев иш жойига эрталабки 7:30 да кортеж кузатувисиз етиб келган.

Абилгазиевнинг расмий идораси 24.kg нашрига берган хабарига кўра, янги бош вазир 21 апрель, шанба куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига тансоқчилар ва кузатув кортежини олиб ташлашни буюрган.

Вазир унинг уйи ва иш жойи орасидаги йўлнинг тўсилишига ҳам қарши чиққан, деб хабар беради вазир матбуот котиби.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500