Карвонсарой

Тадқиқот: Санкциялар Россияни мудофаа харажатларини қисқартиришга мажбур қилмоқда

AFP

МОСКВА – Ўтган йилда Россиянинг ҳарбий харажатлари 1998 йилдан бери илк марта кескин камайди, сабаби Ғарбнинг иқтисодий санкциялари давлат ғазнасига жиддий зарба берган. Яқинда олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат бермоқда, деб хабар беради AFP душанба, 30 апрель куни.

Москва ва Ғарб ўртасидаги тангликка қарамай, Россиянинг ҳарбий харажатлари ўтган йили 66,3 млрд. долларни ташкил этди. Бу 2016 йилга нисбатан 20 фоизга кам, деб хабар беради Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти.

Сўнгги марта Москва мудофаа харажатларини 1998 йилда, кенг кўламли иқтисодий инқироз даврида қисқартиришга мажбур бўлганди.

Россия шу кунгача инфратузилма ва таълим каби соҳаларга маблағ ажратишни камайтириш орқали мудофаа бюджетини ҳимоя қилиб келаётган эди, бироқ 2017 йилда Россиянинг тақдирга тан беришдан бошқа чораси қолмади, дейди Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институтининг бош тадқиқотчиси Симон Веземан.

Веземан 2014 йилда Қримнинг (Украина) аннексия қилиши ортидан Москвага қарши жорий этилган Ғарб санкцияларини бугунги вазиятга олиб келган асосий сабаб деб ҳисобламоқда.

«Эндиликда мудофаани юқори даражада ушлаб туриш ёки уни оширишимконсиз», деди у.

«Эҳтимол, Россия ўз ғурурини бир чеккага суриб қўйиишга ҳам мажбур бўлиши мумкин».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500