Карвонсарой

БМТРД ва тожик расмийлари экстремизмнинг олдини олишга бағишланган учрашув ўтказади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 3 май, пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Тожикистон ҳукумати мажбурий терроризмнинг олдини олиш масаласига бағишланган давра суҳбатини ўтказади, деб хабар берди Asia-Plus нашри БМТРДга таяниб.

«Мажбурий терроризмнинг олдини олишда БМТ кўмаги: амалдаги тажриба» деб номланган мулоқот Тожикистон миллий кутубхонасида бўлиб ўтади, деб маълум қилди БМТРДнинг Тожикистондаги идораси.

Тадбирда Тожикистон ҳукумати ва БМТ расмийлари, элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар, фуқаролик жамияти аъзолари ва тадқиқот муассасалари ходимлари қатнашади, дейилади хабарда.

БМТнинг зўравонлик экстремизмига қарши кураш бўйича стратегия ва режалари доирасида Тожикистон 2016-йилнинг ноябрь ойида 2016-2020 йилларда терроризм ва экстремизмга қарши кураш миллий стратегиясини қабул қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500