Карвонсарой

Қозоғистонда илк қуёш электростанцияси ишга тушди

Карвонсарой

ОҚТОВ, Қозоғистон – 1 май, сешанба куни Манғистау вилоятида Қозоғистондаги биринчи қуёш электростанцияси фойдаланишга топширилди, деб хабар берди Казинформ вилоят ҳокимиятининг матбуот хизматига асосланиб.

Мунайли туманидаги станциянинг очилиши Қозоғистонда Халқ бирдамлиги кунига тўғри келди. Бу мамлакатда шу турдаги ягона электростанция ҳисобланади.

36 гектар майдонни эгаллаган қуёш электростанцияси мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган 8000 та қуёш панельи билан жиҳозланган. У йилига 3500 кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқара олади, бу 300 та хонадон учун етарли. Максимал ишлаб чиқариш қуввати эса 2 МВт га тенг.

Станция «Бизнес йўл харитаси - 2020» дастури доирасида бунёд этилдиган.

Асосан кўмирга бой шимолий вилоятларда жойлашган кўмир электростанциялари Қозоғистондаги энергия эҳтиёжининг 85 фоизини таъминлайди. Мамлакат углеводородлардан воз кечишга ҳаракат қилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500