Карвонсарой

Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни ҳарбий парад ва тантаналар билан нишонланди

Карвонсарой

ОТАР, Қозоғистон – 7 май, душанба Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни бутун мамлакат бўйлаб парадлар, концертлар, томоша ва фестиваллар билан кенг нишонланди, деб хабар беради Kazinform.

Жамбил вилоятидаги Отар ҳарбий базасида 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 300 дан зиёд ҳарбий техника ва 40 самолёт иштирокида миллий байрамга бағишлаб парад ўтказилган.

Жамбилдаги байрам тадбирларида қатнашган президент Нурсултон Назарбоев парад олдидан нутқ сўзлади.

«Қуролли кучларимиз хавфсизлигимиз кафолати, мамлакатимиз суверенитети ва юрт тинчлигининг мустаҳкам таянчидир», деди президент.

«Бугун Қозоғистон армияси мамлакат мустақиллигини ишонч билан ҳимоя қилмоқда. БМТ шафелигида жаҳонда тинчликни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим вазифаларни бажармоқда», деди у.

Назарбоев «бугунги кундаги сиёсий воқелик ҳар қандай ҳолатга тайёр туришни тақозо этиши» сабаб, яхши қуролланган ва тайёргарликдан ўтган армиянинг муҳимлиги таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500