Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-07

11 мингга яқин қирғизистонликнинг Россияга кириши тақиқланди

Карвонсарой

БИШКЕК – Ўтган йили Қирғизистоннинг 10 179 нафар фуқароси яқин уч йил давомида Россия ҳудудига қайта кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миграция хизмати раҳбарининг ўринбосари Алмазбек Асанбаев журналистларга маълум қилган, деб хабар беради 24.kg нашри.

Бундай чоранинг қабул қилинишига Қирғизистон фуқароларининг миграция хизматларида ўз вақтида рўйхатдан ўтмагани сабаб бўлган. У бугунги кунда 72 минг нафар қирғизистонлик Россиянинг қора рўйхатида эканлигини қўшимча қилган.

«Ушбу муаммони қонуний йўл билан ҳал этиш учун кўплаб маълумотномалар, ресурслар ва турли компаниялар бор», дейди Асанбаев.

Бу орада, Владимир Путин тўртинчи бор президентлик муддатини ўташ учун Кремлга қайтаётган бир вақтда, минглаб россияликлар ўзлари учун чет элдан бошпана изламоқдалар.

2017 йилда АҚШ ҳукуматига бошпана бериш сўралган 2664 та янги ариза келиб тушган. Бу ўтган йилдагидан 39 фоизга кўп.

Россияликлардан келиб тушган аризалар 2012 йилга нисбатан 2 баробар ортган. Ўша йили Путин 4 йил давомида бош вазир бўлганидан сўнг, учинчи маротаба президент этиб сайланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha