Карвонсарой

Қирғизистонда ЕИга экспортни рағбатлантиришга қаратилган бизнес-форум ўтказилади

Карвонсарой

ОРОЛ ҚИШЛОҒИ, Қирғизистон – Марказий Осиё ташкилотлари консорциуми 12-13 май кунлари Қирғизистоннинг Орол қишлоғида Европа Иттифоқига (ЕИ) мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга бағишланган бизнес-форумни ўтказади, дейилади Қирғизистондаги ЕИ делегациясининг сешанба, 8 май кунги баёнотида.

ЕИ баёнотига кўра, форум «Фарғона водийсининг мева-сабзавот экспорти учун афзалликлари» деб номланади.

Ушбу анжуманда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш қиладилар. Улар халқаро харидорлар, чакана сотувчилар ва дистрибьюторлар билан алоқа ўрнатиш, логистика ва етказиб беришни муҳокама қилиш, шартномалар ҳамда ҳамкорлик меморандумларини имзолаш имконига эга бўладилар.

Тадбир Австриянинг Hilfswerk International нодавлат ташкилоти раҳбарлигидаги консорциум томонидан ташкил этилмоқда. У ЕИ ва БМТТД қўллаб-қувватлаётган лойиҳанинг бир қисми бўлиб, Марказий Осиёда экспорт учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500