Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-08

Қирғизистондаги нодавлат ташкилотлар саратонга чалинган аёлларга ёрдам бермоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистондаги бир нечта ноҳукумат ташкилоти саратонга чалинган аёлларнинг кимёвий терапияси учун хайрия маблағини йиғишга қаратилган тадбирни ташкиллаштирмоқда, деб хабар қилди 24.kg сешанба, 8 май куни.

«Саратонга қарши биргаликда» жамғармаси ва «Қурдашим» беморлар мактаби Қирғизистонда 20 май куни нишонланадиган Оналар кунига бағишлаб, «Аёл ҳаётини асраб қолинг» деб номланган хайрия тадбирини ўтказмоқда.

Лойиҳа ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Қирғизистонда ҳар йили 1000 га яқин саратонга чалинган аёл кимё терапиясини олишга қурби етмайди.

«Аёллар кимёвий препаратларни сотиб олишда ёрдам сўраб, жамғармага мурожаат қилишади. Давлат пул ажратмагани сабаб, беморлар кимё терапияси учун ўзлари пул тўлашга мажбурлар», дейди ташкилотчилар.

«Шу сабабли, кўп ҳолларда саратонга йўлиққан аёл фарзандлари уйсиз ёки оч қолмаслиги учун ўз ҳаётини қурбон қилади», деди лойиҳа ташаббускорлари.

Sizga maqola yoqdimi?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha