Карвонсарой

Остонада Қозоғистон ва ЕИ парламенти аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди

Карвонсарой

ОСТОНА – 10 май, пайшанба куни Остонада Европа Парламенти (ЕП) делегацияси Қозоғистонлик ҳамкасблари билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси (Мажилис) матбуот хизмати хабар қилди.

ЕИ-Қозоғистон парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси пайшанба ва жума (10-11 май) кунлари учрашув ўтказиши режалаштирилмоқда, дейилади ЕП баёнотида.

Учрашувда ўтган йилдан бери Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси сифатидаги фаолияти, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва Сурия масаласидаги воситачилиги муҳокама қилинади, деб хабар берилган Мажилис баёнотида.

Кун тартибидан, шунингдек, Қозоғистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инвестицион жозибадорлик, энергетика хавфсизлиги ва минтақавий ҳамкорликни яхшилаш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш Қозоғистоннинг стратегик устувор йўналишларидан биридир, деб айтган Мажилис раиси Нурлан Нигматулин.

ЕП делегацияси раҳбари ва қўмита ҳамраиси Ивета Григуле Қозоғистоннинг Сурия можаросини ҳал қилиш ва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қўшган ҳиссасига юксак баҳо берди.

Баёнотга кўра, у Қозоғистоннинг нафақат Осиёда, балки бутун дунёда хавфсизликни таъминлашдаги ролини алоҳида таъкидлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500