Карвонсарой

Тожикистонлик фермерлар Европага мева-сабзавот экспорт қиладилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Сўғд ва Хатлон вилоятлари тадбиркорлари мева-сабзавот етиштириш ва Европага экспорт қилиш бўйича қиймати 9300 АҚШ долларига (83500 тожик сомонийси) тенг бир нечта шартномаларни имзолади, деб хабар беради ASIA-Plus 11 май, жума куни.

Томонлар, шунингдек, яқин истиқболда амалга ошириладиган 220 минг АҚШ долларилик (2 миллион тожик сомонийси) 37 та шартномани имзолаганлар.

Сўғдлик 23 нафар тадбиркор АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) лойиҳаси доирасида 60 фермерга ҳосилни Европага экспорт қилишга кўмаклашиш учун Хатлон вилоятига ташриф буюрди. Экинлар орасида пиёз, ўрик, хурмо, шафтоли ва гилос бор.

АҚШ ҳукумати «Янги Ипак Йўли» ташаббуси доирасида Марказий Осиёда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, экспорт ҳамжини ошириш ва янги иш жойлари яратишга интилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500