Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-15

Мирзиёев АҚШга илк расмий ташрифини бошламоқда

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – АҚШга илк расмий ташрифини бошлаётган Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев сешанба (15 май) куни Вашингтонга етиб келади, деб хабар берди UzDaily.

16 май, чоршанба куни Мирзиёевнинг Оқ Уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви режалаштирилган. Бу ҳақда душанба, 14 май куни президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов журналистларга маълум қилди.

Алламжоновга кўра, Мирзиёевнинг икки кунлик ташрифи чоғида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида умумий қиймати 8,5 млрд. долларлик (68 триллион сўм) 40 дан ортиқ ҳужжат ва битимлар имзоланади.

Мирзиёев, шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис ва конгресс аъзолари билан музокаралар ўтказади. Пайшанба, 17 май куни Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан ўтажак мулоқот чоғида Ўзбекистон инвестициялар жалб этиш йўллари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha