Карвонсарой

Тадқиқот: Суриядаги Россия ҳаво зарбаларининг 14 фоизигина «Ислом Давлати»га қарши қаратилган

AFP

2015 йилда Россия Сурия режимига ўз назорати остидаги ҳудудни уч карра кенгайтиришга ёрдам бериш мақсадида низога аралашганидан бери Суриядаги мухолиф кучларга қарши ҳаво ҳужумлари 150 фоизга ошган, дейилади сешанба (15 май) куни эълон қилинган ҳисоботда.

Терроризм ва исёнларни тадқиқ қилиш бўйича IHS Jane (JTIC) маркази ҳам Россия ҳаво ҳужумларининг 14 фоизигина «Ислом Давлати»га қарши қаратилганини аниқлаган, деб хабар беради AFP.

Марказ маълумотларига кўра, Сурия режими ўз назорати остидаги ҳудудларни 2015 йил сентябрьдан 2018 йил мартгача бўлган давр ичида 16 % дан 47 % гача оширишга муваффақ бўлган.

«Россиянинг аралашуви Сурия ҳукуматига ўз эътиборини энг муҳим стратегик соҳаларга қаратиш ва мухолифат тарафидан эгалланган ҳудудларни қайтариб олиш учун катта кучларни жалб этишга вақт ва имконият берди», дейди JTIC раҳбари Метю Хенман.

2015 йил сентябрьдан 2018 йилнинг мартигача Россия ва Сурия тарафидан амалга ошириган ҳаво ҳужумлари 2735 дан 6833 тага кўпайган, дейилади ҳисоботда. Ушбу ҳужумлардан фақат 960 тасигина – тахминан 14 фоизи – ИДга, қолган катта қисми эса мухолифатчи гуруҳларга қарши амалга оширилди.

Унинг сўзларига кўра, зарбалар «асосан, ИД фаол бўлмаган ҳудудларга қарата» берилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ИШИДга қарши берилган зарбаларнинг 0 фоизи Американики бўлса керак

Жавоб бериш