Карвонсарой

Тожикистонда Эроннинг аралашувига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба, 21 май куни Эрон элчихонаси олдида тўпланган ўнлаб тожикистонликлар Эрон томонидан Тожикистоннинг ички ишларига аралашувига қарши норозилик намойиши ўтказдилар. Бу ҳақда Faraj.tj сайти маълумотларига таяниб, Asia-Plus хабар берди.

Намойиш ярим соатча давом этган.

Норозилик иштирокчилари кўтариб олган плакатлар орасида «Тожикистон халқидан нима истайсиз?» деган ёзув ҳам бор эди.

Сўнгги йилларда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Эрон ҳукумати Тожикистондаги гидроэнергетика инфратузилмаси лойиҳаларига молиявий кўмак бериб келади.

2015 йилдан бери Эрондан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти чекланган ва Эрон 1990 йилда Тожикистондаги фуқаролар урушида содир этилган йирик қотилликларни қўллаб-қувватлаганликда айбланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500