Карвонсарой

Қирғизистонда эмлашдан воз кечиш ҳоллари кўпаймоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда вакцинациядан бош тортиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Республика иммунопрофилактика марказига асосланиб, 24.kg нашри хабар берди.

Эмлашдан воз кечиш диний сабаблар, вакцина сифати ва турли манбалардан олинган тавсиялар билан боғлиқ. Марказ маълумотларига кўра, ҳатто айрим шифокорларнинг ўзлари ҳам вакцинациядан воз кечишни таклиф қилганлар.

2017 йилда эмлашдан воз кечганларнинг 47,3 фоизи пойтахт Бишкек ҳиссасига тўғри келган.

Марказнинг огоҳлантиришича, «вакцинациядан оммавий воз кечилиши турли касалликларнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин».

Қирғизистонда эмлаш бепул бўлиб, Gavi нодавлат ташкилоти ва ҳукумат томонидан 90% га 10% нисбатда молиялаштирилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500