Карвонсарой

Тожикистон хавфсизлик хизмати: Экстремистик гуруҳлар ўз даъватида «интернет-имомлар» ёрдамидан фойдаланмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) маълумотларига кўра, экстремистик оқимларга қўшилган тожик фуқароларининг аксарияти интернет орқали ёлланган, деб хабар беради 22 май, сешанба куни Asia-Plus.

«Хорижда яшовчи интернет имомлари ёшларимизни экстремистик гуруҳларга қўшилишга даъват қилиб, салафийлик ғояларини тарқатмоқда» дейилади душанба, 21 май куни давлат телеканалида эфирга узатилган лавҳада.

Хабарда яккама-якка суҳбатлашиш ёхуд йирик гуруҳларга омматан аудиохабар йўллаш имконини берувчи Zello иловаси алоҳида тилга олинади. У экстремистик даъватларни ёйинлаш воситаси сифатида баҳоланган.

ГКНБ маълумотларига кўра, ўтган йили Тожикистонда экстремизм ва терроризм билан боғлиқ 1300 та жиноят қайд этилган, 400 киши террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумонланиб қўлга олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500