Карвонсарой

Назарбоев: Мудофаа саноатини ривожлантириш – устувор вазифа

Карвонсарой

ОСТОНА – Президент Нурсултон Назарбоев чоршанба, 23 май куни мудофаа саноатини ривожлантириш Қозоғистон учун устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади, деб хабар беради Казинформ.

Назарбоев бу ҳақда Остона шаҳрида 23-26 май кунлари ўтадиган «KADEX-2018» халқаро ҳарбий техника кўргазмасининг очилишида айтиб ўтган. Кўргазма Қозоғистон мудофаа ва аерокосмик саноат вазирлиги томонидан ташкил этилди.

«Мамлакатимиз узоқ ва яқин қўшнилари билан яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликпарвар сиёсат олиб бормоқда», деди Назарбоев. «Аммо бугунги вазият ҳар қандай мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтиришни тақозо этмоқда».

«KADEX» кўргазмаси турли мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш учун самарали майдонга айланган.

Янги технологиялар даври мудофаа саноатини хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий модернизация учун муҳим йўналишга айлантирди, деди Назарбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500