Карвонсарой

Тожик уламолари кенгаши Эронни Тожикистонда тартибсизлик келтириб чиқаришда айбламоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожик уламолари кенгашининг Эронни Тожикистонда фитна уюштиришда айблаган баёноти эълон қилинди, деб хабар берди Asia-Plus пайшанба, 24 май куни.

Эрон Тожикистонда тартибсизлик келтириб чиқармоқчи, дейилади Тожикистон диний ишлар қўмитаси (КДР) веб-саҳифасида 23 май, чоршанба куни эълон қилинган баёнотда.

Эрон Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ямандаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда, дейилади кенгаш баёнотида. Унда айтилишича, «Эрон озгина манфаати йўлида ҳам ҳар қандай минтақани беқарорлаштиришга уринади ва бунда Ислом ва мусулмонларнинг душманларини айблайди».

21 май, душанба куни Душанбедаги Эрон элчихонаси олдида ўнлаб одамлар Теҳронни Тожикистоннинг ички ишларига аралашишда айблаб, норозилик намойиши ўтказган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500