Карвонсарой

Сайёҳлик мавсуми олдидан Қирғизистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати туристик мавсум олдидан хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширмоқда, деб хабар берди сешанба, 29 май куни 24.kg нашри ИИВга таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органларининг 5000 нафар ходими, жумладан, 3000 дан ортиқ милиция ходимлари ва 2000 га яқин тайёргарликдан ўтган кўнгиллилар курортлар ва дам олиш масканларида жамоат тартибини назорат қиладилар.

Асосий автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўчма милиция патруль постлари ҳам ташкил этилган.

Сайёҳлик мавсуми давомида Бишкек-Ўш йўлидаги Бўўм дараси ва Тоо Ашуу довонида 24 соат давомида узлуксиз кўчма йўл ҳаракати хавфсизлиги постлари фаолият кўрсатади.

Қирғизистон Республикасига асосий кириш пунктларида фавқулодда ёрдам хизматларининг телефон рақамлари битилган стикерлар тарқатилади, бу сайёҳларга зарур бўлганда тез ёрдам машиналари ва қутқариш хизматлари билан боғланишга ёрдам беради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500