Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-01

Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Душанбеда ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкали Абилғозиев 1 июнь куни Душанбеда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашди, деб хабар беради 24.kg нашри.

Улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мажлиси доирасида иқтисодий ҳамкорлик ва чегараларни демаркация қилиш масалаларини муҳокама этдилар.

Абилғозиев икки мамлакат ўртасида ўрнатилган ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорликка алоҳида урғу берар экан, 2017 йил Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида муваффақиятли йил бўлганини қайд этди.

«Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўладиган 2018 йилда ҳам Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни кенгайтириш ва кучайтириш ниятидамиз», деди у.

Ўз навбатида Арипов Ўзбекистоннинг ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз иқтисодиётининг равнақи учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз зарур. Ҳамкорлигимизда савдо ва иқтисодий алоқалар устувор ўрин эгаллаши керак», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha