Карвонсарой

Жеенбеков Қирғизистонда болалар хавфсизлигини кучайтиришга ваъда берди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳукумат болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга оид саъй-ҳаракатларни кучайтиришини айтди, деб хабар беради 24.kg нашри.

У Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан сўзлаган нутқида шу ҳақда маълум қилган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида йўл хавфсизлигини таъминлаш ва зўравонликнинг олдини олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бунда етим, касалманд ва ногирон болалар алоҳида эътиборга олинади.

Шу билан бирга, Жеенбеков Бишкекдаги Миллий Онкология ва гематология марказининг болалар бўлимига 2,4 миллион қирғиз сўми (35 минг АҚШ доллари) ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500