Карвонсарой

Қозоғистонда давлат рамзлари куни нишонланди

Карвонсарой

ОСТОНА – Душанба, 4 июнь куни Қозоғистонда давлат рамзлари – байроқ, мадҳия ва давлат герби қабул қилинган кун нишонланди. Давлат рамзлари Қозоғистон мустақилликка эришган 1992 йилда қабул қилинганди, деб хабар беради Kazinform.

Мовий ранг байроқда қуёш, бургут ва улуғворликни ифода этувчи нақшинкор устун акс этган.

Қозоғистонлик архитекторлар Жандарбек Малибеков ва Шот-Аман Валиханов ижодига мансуб давлат герби эса ҳаёт ва умрбоқийликни ифода этади.

1956 йилда Шамши Калдаяков ва Жумекен Нажимеденов томонидан яратилган «Менинг Қозоғистоним» қўшиғига асосланган давлат мадҳиясининг сўнгги талқини 2006 йилда қабул қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу жудаям яхши макола екан

Жавоб бериш