Карвонсарой

Қирғизистон контрабандага қарши кураш мақсадида доимий назорат пунктларини барпо этади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати ноқонуний товарлар айланмасига барҳам бериш мақсадида мамлакат чегараси бўйлаб тўртта доимий назорат пунктини очиш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда, деб хабар берди 24.kg нашри.

Бу чора-тадбир сешанба, 5 июнь куни иқтисодиёт вазири Олег Панкратов томонидан парламентнинг иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида эълон қилинди.

Режага кўра, назорат пунктлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига асосан чегара бўйлаб эмас, балки унга яқин ерларда жойлаштирилади, деди у.

Қарор амалий жиҳатдан қабул қилиб бўлинган ва расмийлар ҳужжатни бир ҳафта ичида имзолайдилар, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500