Карвонсарой

Халқаро донорлар Қозоғистондаги қуёш электр станциясини молиялаштиришга ваъда бердилар

Карвонсарой

ОСТОНА – Чоршанба, 6 июнь куни Қозоғистон ва халқаро инвесторлар Қарағанда вилоятида қуввати 40 мВт га тенг қуёш электр станциясини барпо этишга оид шартномани имзоладилар, деб хабар берди Kazinform.

Шартнома Қозоғистон хорижий сармоядорлар кенгашининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви доирасида имзоланди.

Шартномага асосан, лойиҳага Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) 22 миллион АҚШ доллари (7,3 миллиард қозоқ тенгеси), «Green Technologies» жамғармаси 5,8 миллион АҚШ доллари (1,9 миллиард қозоқ тенгеси) ва «Green Climate» жамғармаси 4,2 миллион АҚШ доллари (1,3 миллиард қозоқ тенгеси) ажратади.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бу – мамлакатнинг муқобил энергетикани ривожлантиришга қаратилган олтинчи лойиҳаси.

Вазирлик хабарига кўра, лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, мамлакатдаги шамол ва қуёш электр станцияларининг қуввати 200 мВт га етади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500