Карвонсарой

Стокголмдаги терактда айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

AFP

СТОКГОЛМ, Швеция – Пайшанба, 7 июнь куни швед суди қочқин мақомини ололмаган Ўзбекистон фуқаросини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У 2017 йилнинг 7 апрел куни Стокголм марказида олиб қочилган юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаб бориши натижасида 5 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Стокголм округ суди 40 яшар Раҳмат Оқиловни «террорчилик жинояти» содир этишда айблаган. У Стокголмнинг энг гавжум марказий кўчаларидан бирида уюштирилган ҳужум туфайли беш кишининг ўлимида ва 119 кишинг жонига қасд қилишда айбдор деб топилган.

Қотилликдан сўнг бир неча соат ўтиб қўлга олинган Оқилов «Ислом давлати»га (ИД) содиқ эканлигини айтиб қасамёд қилган ва гуруҳ унга шифрланган мулоқот сайтлари орқали ҳудкушлик ҳужумини амалга оширишга рухсат берганини айтган. Бироқ, ИД мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч қачон ўз зиммасига олмаган.

Ҳужум оқибатида 3 нафар швед фуқароси, шу жумладан, 12 ёшга тўлмаган қизча, шунингдек, 41 яшар британиялик эркак ва 31 яшар белгиялик аёл ҳаётдан кўз юмган.

3 ойга чўзилган суд жараёни давомида Оқиловнинг ўз қилмишидан пушаймон эканлиги сезилмаган.

Швецияда ўртача 16 йилни ташкил қилувчи умрбод қамоқ жазосини ўтагач, у мамлакатдан чиқариб юборилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500