Карвонсарой

Қирғизистон ҳукумати коррупцияга ботган амалдорларга қарши «ов» эълон қилди

Карвонсарой

БИШКЕК –Хавфсизлик кенгаши раиси Дамир Сагинбаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон коррупцияга ботган амалдорларнинг жазосини бермоқда, деб ёзади 24.kg нашри жума (8 июнь) куни.

Коррупция оқибатида давлат хазинаси миллиардлаб сўм зарар кўрмоқда, деб маълум қилди Сагинбаев мамлакат бош прокуратурасининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида.

Коррупцияга алоқадор деб топилган амалдорлар аввалги хизматларига қарамай, жиноий жавобгарликка тортиладилар, деди у.

«Коррупцияга қарши кураш барча соҳаларда бошланган ва тўхтамайди. Мамлакат раҳбарияти бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда», деди Сагинбаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500