Карвонсарой

БМТ тақдим этган ускуналар қирғиз-ўзбек чегара пунктининг ўтказувчанлигини оширади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон давлат чегара хизматининг хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Достук-Автодорожний» назорат пунктининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида янги ускуналарни тақдим этди. Бу ҳақда Казинформ душанба, 11 июнь куни маълум қилди.

Тақдим этилган жиҳозлар назорат-ўтказиш пунктларидаги ҳар бир паспорт назорати будкалари учун компьютерлар, видеокузатув қурилмалари ва камералардан иборат.

Қурилмалар тез орада ўрнатилиши кутилмоқда. Шунингдек, чегара пунктидаги паспорт назорати кабинкалари 14 тадан 30 тагача (кириш ва чиқишда 15 тадан) оширилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500