Карвонсарой

Тожикистон чегарачилари уч отишма давомида 62 кг гиёҳванд моддани қўлга олди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба куни Тожикистон чегарачилари ва афғон наркофурушлари уч маротаба тўқнашдилар, деб хабар берди сешанба, 12 июнь куни Asia-Plus нашри Тожикистон чегара хизмати расмийсига таяниб.

Тожикистон чегара қўшинлари матбуот котиби маёр Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига кўра, икки тўқнашув Ҳамадоний чегара пости назоратидаги ҳудудда содир бўлган.

Биринчи отишма жойидан қочган афғонистонликлар 15 кг гашиш ва 1 кг опий, иккинчи отишмадан сўнг эса 7 кг гашиш ва 4 кг опийни ташлаб кетишган.

Учинчи тўқнашув Панж чегара пости назоратида бўлган ҳудудда юз берди, бу ерда афғонлар 35 кг гашишни ташлаб қочганлар.

Тўқнашувлар натижасида ҳеч бир тожикистонлик жароҳатланмаган, деди у. Контрабандачилар сафидаги қурбонлар ҳақида маълумот олинмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500