Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-14

Қирғизистонда «сохта депутат» қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон полицияси Чуй қишлоғининг 58 яшар фуқаросини қаллобликда гумон қилиб қўлга олди, деб хабар берди 14 июнь пайшанба куни АКИпресс ички ишлар вазирлигига таяниб. Унинг қаерда ҳисбга олинганига аниқлик киритилмаган.

Гумондор ўзини парламент аъзоси ёки юқори мансабдор шахс деб таништиришда айбланмоқда. У пул эвазига қирғизистон фуқароларининг муаммоларини «ҳал қилишга» ваъда берган.

Ўз қурбонларини алдаш мақсадида у телефонда ўзини «юқори лавозимли расмийлар» билан гаплашаётгандек қилиб кўрсатган, дейилади ҳуқуқ тартибот органлари хабарида.

2014 йилнинг куз ойларида юз берган ҳолатда у ўзини «Ош шаҳар ҳокимиятиданман» деб таништириб, ўшлик аёлдан 4500 АҚШ доллари (307 680 қирғиз сўми) ва 6900 қирғиз соми (101 АҚШ доллари) миқдорида пул олган.

Айни пайтда гумондор тарафидан содир этилган бошқа қонунбузарликлар аниқланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha