ОСТОНА – Австриялик мутахассислар қозоғистонлик чегарачиларга қалбаки ҳужжатларни қай тарзда аниқлашни ўргатадилар, дейилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) баёнотида.
25-29 июль кунлари Оқтов шаҳрида ўтадиган семинарда Австрия ички ишлар вазирлиги мутахассислари «халқаро миқёсда ҳужжатлар хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, саёҳат ҳужжатларини сохталаштириш, ҳужжатлар назорати, ҳужжатларни ҳимоя қилишда қоғоз ва полимер материаллардан фойдаланиш, анъанавий нашр усуллари, фотоҳимоя ва иккиламчи верификация соҳаларидаги энг илғор тажриба» билан ўртоқлашадилар.