Карвонсарой

Дуров Россия цензурасига қарши кураши учун қозоғистонлик журналистлар мукофотига сазовор бўлди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон журналистлар уюшмаси пайшанба, 21 июнь куни Россияда цензурага қарши кураши учун Telegram иловасининг ишлаб чиқувчиси Павел Дуровни мукофотлади.

Уюшма Дуровни «цензурага ва давлат томонидан фуқароларнинг эркин ёзишмаларига аралашишига қарши қатъий позицияси» учун мақтаган.

Апрел ойида Дуров Telegram хизматининг шифрлаш калитларини Россия махсус хизматларига тақдим этишдан бош тортганидан сўнг, Россиянинг «Роскомнадзор» цензура агентлиги машҳур иловани суд қарори асосида тақиқлаш жараёнини бошлаган эди. Кремль Telegram иловасини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаган.

Озод Европа/Озодлик радиоси хабарига кўра, ўшандан бери Россияда Telegram хизматининг минглаб фойдаланувчилари иштирокида бир нечта норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тақиқ кучга кирганидан сўнг, Россияда Telegram хизматидан эркин фойдаланиш имконини берувчи виртуал махфий тармоқлардан (VPN) фойдаланиш даражаси кескин ошган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500