Карвонсарой

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилнинг дастлабки 5 ойида икки баробар ошди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 2018 йилнинг дастлабки беш ойи давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан икки баробар ошган. Бу ҳақда жума, 22 июнь куни Asia-Plus нашри Тожикистон давлат статистика қўмитасига таяниб хабар тарқатди.

Январ-май ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 94 миллион долларга тенг бўлди. Бу рақам Тожикистон экспортида 54 миллион долларни, Ўзбекистонникида эса 40 миллион долларни ташкил этган.

1991 йилда СССР парчаланганидан бери илк маротаба ўзаро савдо балансида ижобий сальдо қайд этилди.

Икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар 2016йилда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлганидан сўнг мустаҳкамланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500