Карвонсарой

Ўтган йили Қирғизистонда 2 милиция ходими қийноқлар қўллашда айбланган

Карвонсарой

БИШКЕК – 2017 йилда қирғизистонлик 2 нафар милиция ходими қийноқлар қўллашда айбланиб, жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ штаб бошлиғи Жўлдошбек Ҳамзанов 25 июнь, душанба куни Бишкекда қийноқларга барҳам бериш масаласига бағишланган давра суҳбатида маълум қилди, деб хабар беради 24.kg сайти.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили ИИВ Бош прокуратурага қийноқларга оид учта жиноий иш жўнатган.

Мазкур жиноий ҳолатларнинг учтасида 6 нафар милиция ходими қийноқлар қўллашда айбланган, улардан 2 нафари жавобгарликка тортилган.

ИИВ қийноқларнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда, деди у. Ҳар бир милиция бўлимида фуқаролар «милиция ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида» хабар бериши мумкин бўлган ишонч телефонлари ишламоқда.

«ИИВ қамоқхоналарида видеокамералар ўрнатилмоқда», деди у. «Жами 217 шундай камера ўрнатилган бўлиб, улардан 6 тасини онлайн кузатиш мумкин».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500