Карвонсарой

Ўзбекистонда қийноқлар қўллашда айбланган 5 нафар собиқ МХХ ходими жавобгарликка тортилди

Карвонсарой

БУХОРО – Ўзбекистон ҳарбий суди Бухоро вилояти Давлат Хавфсизлик Хизматининг (собиқ МХХ) беш нафар собиқ расмийсини қийноқлар қўллашда айблаб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этган. Бу ҳақда 25 июнь, душанба куни Озод Европа/Озодлик радиоси куч тузилмаларидаги ОАВ билан алоқалар учун масъул бўлмаган манбага асосланиб хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хавфсизлик идораларидаги ислоҳотлари доирасида собиқ МХХ Давлат Хавфсизлиги Хизматига (ДХХ) айлантирилган ва унга узоқ йиллардан бери раҳбарлик қилиб келаётган шахс март ойида ўз лавозимидан озод қилинганди.

Собиқ МХХнинг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Рустам Азимов 14 йилга озодликдан маҳрум этилган, унинг қўли остидаги 4 нафар ходим эса 16 йилдан 18 йилгача бўлган турли муддатларга ҳукм қилинган эди, деб хабар беради манба. Худди шундай айбловлар билан 4 нафар собиқ қамоқхона нозири ҳам 18 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500