Карвонсарой

Тожикистон ва Афғонистон Панж дарёси узра кўприк барпо этади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Афғонистон Панж дарёсини кесиб ўтувчи ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятини Афғонистоннинг Тахар вилояти билан боғловчи янги кўприк қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради пайшанба, 28 июнь куни Asia-Plus нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб.

Шу кунгача Панж дарёси орқали икки давлатни боғлаб турувчи 5 та кўприк фойдаланишга топширилган.

180 метр узунликдаги кўприк қурилиши келаси йилда бошланади ва тўрт йил ичида қуриб битказилиши кутилмоқда, деб қўшимча қилади манба.

«Кўприк қурилишини молиялаштириш учун Европа Иттифоқи беғараз ёрдам сифатида 16 миллион евро (169,9 миллион сомоний) ажратади», деди у.

Бундан ташқари, ЕИ расмийлари ва Оға Хон тараққиёт тармоғи вакиллари 24 июнь, якшанба куни Кобулда трансчегаравий савдони ривожлантириш ҳамда Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун биргаликда 16 миллион АҚШ долларига (146,6 миллион сомоний) тенг маблағ ажратиш ҳақида эълон қилдилар, деб хабар берди TOLOnews.

Мазкур беғараз ёрдам эвазига Афғонистон ва Тожикистон учун узоқ муддатли ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш лойиҳаси бўлган Минтақавий иқтисодий тараққиёт учун ҳамкорлик ва имкониятларни қўллаб-қувватлаш дастури ҳам ишга туширилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500