Карвонсарой

Яна 2 нафар тожикистонлик бола Ироқдан ватанига қайтарилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Ироқ ташқи ишлар вазирликлари икки тожикистонлик болани яқин кунлар ичида Душанбега қайтариш масаласини мувофиқлаштирмоқда, деб хабар беради жума, 29 июнь куни Asia-Plus нашри.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сешанба, 26 июнь куни айни масала бўйича келишувга эришилган. Болаларнинг шахси ошкор этилмаган.

Бу орада 25 май куни Ироқда кўзи ёриган 17 яшар Ойша фарзанди 40 кунлик бўлганидан сўнг, у билан бирга Тожикистонга қайтиши мумкин бўлади.

Ойша, тўққиз ёшли Абдулло, етти ёшли Фотима ва уч яшар Муҳаммад душанбелик Илҳомиддин Аслоновнинг фарзандларидир. Тожикистон ички ишлар вазирлигининг апрель ойидаги хабарига кўра, у «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган.

Аслонов ва унинг рафиқаси болаларни Ироққа Душанбе ва Москва орқали олиб ўтишда гумон қилинмоқда.

Апрель ойида тожик ҳукумати Ироқдан 4 нафар тожикистонлик бола – Марям Шоева ва Ойшанинг қариндошларини уйларига олиб келганди.

Болаларнинг бешови (Аслоновнинг тўрт фарзанди ва Марям) ҳам Ироқ ва Сурияда ИД сафига қўшилиш учун мамлакатни тарк этган тожик оилаларининг фарзандларидир.

Уларнинг ота-оналари жангарилар ёки улар билан турмуш қурганлар, Яқин Шарққа бориб бедарак йўқолганлар ёки ҳалок бўлганлардир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500