Карвонсарой

Қозоғистон хорижлик беморлар учун радиожарроҳликни таклиф этмоқчи

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон 2019 йилда тиббиётга оид сарф-харажатларни камайтириш ва тиббий сайёҳликни ривожлантириш мақсадида саратонни инновацион даволашни режалаштирмоқда, деб хабар берди 2 июль, душанба куни Казинформ нашри.

Миядаги кичик ўсимталарни олиб ташлашда тиғ ўрнига юқори даражада йўналтирилган радиацияни қўлловчи радиожарроҳликни татбиқ этиш режалаштирмоқда, дейди Қозоғистоннинг нейрожарроҳлар уюшмаси президенти Серик Акшулаков.

У ўз мулоҳазаларини душанба куни Остонадан бўлиб ўтган Қозоғистоннинг нейрожарроҳлар конгресси доирасида билдириб ўтди.

Компьютер томонидан гамма тиғ ёрдамида амалга оширилган жарроҳликдан сўнг, беморлар 30-40 дақиқа ичида шифо топадилар, деди у.

Бундай жарроҳлик учун беморларни чет элга юбориш учун 20 минг евродан 50 минг еврогача кетиши мумкин (7,9 миллиондан 19,8 миллион тенгегача), деди Акшулаков. Агар керакли ускуналар сотиб олинса, бундай амалиётни Қозоғистонда олиб бориш анча арзонга тушади.

Радиожарроҳликни татбиқ этиш «тиббий сайёҳлар сонини икки карра ошириши» мумкин, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500