Карвонсарой

Қирғизистонда давлат хизматчларининг коррупцияга алоқадорлиги текширилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – 1 июль, якшанба куни коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида Қирғизистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга алоқадорлигини текшириш бошланди, деб хабар берди 24.kg нашри.

Дастлабки текширувлар сиёсий мансабдорлар, жумладан, президент идораси, ижро этувчи орган ва парламент аъзоларига нисбатан қўлланилади. Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаевнинг айтишича, улар ўз даромадлари ва харажатлари ҳақида ҳисобот беришлари керак бўлади.

Текшириш натижалари сентябрь ва октябрь ойларида оммага эълон қилинади.

Президент Сооронбай Жеенбеков Хавфсизлик Кенгашини барча давлат хизматчиларини истисносиз текширишга чақирди.

«Ҳар бир вазирлик ва идора, ҳар бир шахс алоҳида коррупция схемалари бўйича текширилсин», деган Жеенбеков.

«Фуқаролар ҳукуматдан коррупцияга барҳам бериш бўйича қатъий чораларни кутишмоқда. Хавфсизлик Кенгаши котибияти жамоатчилик томонидан олинган ҳар бир ариза ва хатни ўрганиши ва унинг устида ишлаши, текширув олиб бориши ва тегишли чора кўриши зарур», деди у.

«Коррупцияга қарши кураш мансаб ва лавозимга қарамай, аёвсиз олиб борилиши керак», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500