Карвонсарой

Фарзандини мактабдан тўсган қирғизистонлик ота-оналар жавобгарликка тортилди

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Экстремистик ҳаракатнинг бир неча аъзоси фарзандларини мактабга беришдан бош тортгани сабабли Иссиқкўл тумани суди томонидан жазога тортилди, деб хабар берди 24.kg нашри, душанба, 2 июль куни.

Судланганлар ўтган йили Бишкек суди томонидан экстремистик деб топилган «Яқин инкор» оқими аъзоларидир. Туман прокуратураси маълумотларига кўра, улар фарзандларига мактабга бориш, кўчага чиқиш ва телефондан фойдаланишни тақиқлаганлар.

Айбланувчилар аввалроқ болаларнинг умумий таълим олиш ҳуқуқини бузганлиги учун жаримага тортилган. Улар ўз мажбуриятларини бажармагач, прокуратура учта жиноий иш очиб, ота-оналарни вояга етмаган болаларни тарбиялашда ўз мажбуриятларини бажармаганликда ва суд қарорига бўйсунмаганликда айблади.

Суд ота-оналарни айбдор деб топиб, оталарни 1-2 йилга ахлоқ тузатиш колониясига жўнатган, оналар учун эса жазо кечиктирилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, «ҳозирнинг ўзида иккита бола мактабга қатнамоқда, қолганлари эса 1 сентябрдан ўқишни бошлайди. Ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажариши доимий кузатувда».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500