Карвонсарой

Россия Украина маҳсулотларининг Марказий Осиёга транзитини тақиқлашда давом этмоқда

Карвонсарой

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путин 29 июнь кунги фармони билан Украинанинг Марказий Осиёга маҳсулот экспорт қилишини тақиқловчи эмбарго муддатини узайтирар экан, Кремлнинг минтақада иқтисодий тараққиёт ва савдони назорат қилишга уринаётганини яна бир карра намойиш этди, деб хабар беради EurasiaNet.

Путиннинг фармонига кўра, тақиқ 2019 йилнинг 1 январига қадар давом этади. Ушбу фармон имзоланмаган тақдирда, эмбарго муддати 30 июнь куни ўз ниҳоясига етиши керак эди.

Тақиқ 2016 йилнинг 1 январь куни, Украинанинг Европа Иттифоқи бошқарувидаги эркин савдо ҳудудига қўшилганига жавобан жорий этилган. Ушбу чора ўз товар ва маҳсулотларини Марказий Осиёга юборишга уринаётган украиналик экспортчиларга нисбатан логистик ва маъмурий чекловларни кўзда тутади.

2016 йилда Украина айни масала юзасидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) шикоятнома йўллаган ва Марказий Осиёга муқобил йўналиш, шу жумладан, Кавказ орқали йўл қидирган эди. Бироқ, Марказий Осиёга Россия орқали ўтувчи йўл юкларнинг ўз манзилига ортиқча оворагарчиликсиз етиб бориш имкониятини берар эди.

ЖСТга йўлланган шикоятлар шу кунга қадар ҳеч қандай натижа бермаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500