Карвонсарой

Қирғизистон ногирон болалар учун реабилитация марказини очади

Карвонсарой

БИШКЕК – Яқин орада Қирғизистонда ногирон болалар учун мўлжалланган реабилитация маркази очилади, деб хабар берди 3 июль, сешанба куни 24.kg нашри.

Ногирон болаларни реабилитация қилиш ва ривожлантириш республика марказининг бу ҳақдаги баёноти Европа Иттифоқининг (ЕИ) заиф аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалари бўйича мувофиқлаштириш йиғилишида эълон қилинди.

Марказ Жалолободдаги руҳий-неврологик ва ижтимоий муаммоларга ихтисослашган болалар шифохонасида жойлашади, деб хабар беради Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги.

Вазирлик хабарида айтилишича, «ушбу ноёб марказ оғир турдаги ногирон болалар ва уларнинг оилаларига комплекс хизматларни таклиф этади. Марказ, асосан, бола ривожланиши ташхиси, ота-оналарга маслаҳат бериш, физиотерапия муолажалари ва болалар реабилитацияси билан шуғулланади».

«Бундан ташқари, ижтимоий йўналишлар бўйича ҳам янги мутахассисликлар жорий этилади», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500